Дипломатия университети МГИМО билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

© Sputnik / Михаил КлиментьевФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россиянинг дипломатия соҳасида кадрлар тайёрлайдиган ОТМлари ҳамкорлик қилиш ҳақида шартнома имзолашди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Москвада Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Жумановнинг МГИМО (Москва Халқаро Муносабатлар Давлат институти) ректори Торкунов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ЖИДУ ва МГИМО вакиллари 2002 йилда имзоланган шартномани яна беш йилга узайтириш ва шартнома қамраб олган соҳаларни кенгайтиришга келишиб олишди.

Хусусан, эксперт-таҳлилий лабораториялар ташкил қилиш, ўзаро тажрибалардан фойдаланиш, ўқув жараёнларига янги технологияларни қўллаш, масофадан туриб ўқитиш, йиллик илмий-эксперт анжуманлар ўтказиш ҳамда Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажагига назар ташлаш борасида келишиб олишди.

 

Бугунги кунда МГИМОда 83 нафар Ўзбекистон фуқаролари таҳлил олмоқда. 2000 йилдан бошлаб Москва Халқаро Муносабатлар Давлат институтида Ўзбек тилидан дарс ўтиб келинмоқда. МГИМО фаолиятида маҳаллий Ўзбекистон жамоат ташкилотлари иштирок этиб келмоқда.

Podrobno.uz хабарига асосан.

 

Янгиликлар лентаси
0