03:49 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Президент РФ В. Путин принял участие в расширенном заседании коллегии МВД России

Путин саккиз генерални ишдан олди

© Sputnik / Григорий Сысоев
Дунёда
Ҳавола олиш
493 0 0

Россия президентининг расмий фармонида кадрлар ўзгариши сабаблари ҳақида хабар қилинмаган. Истеъфога чиқарилган раҳбарлар ўрнига янги раҳбарлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ИИВ, ФВВ ва ФСИН (Жазо ўташ федерал хизмати) соҳаларида ишлайдиган 8та генерални ишдан олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россия президентининг ушбу қарори ҳуқуқий маълумотлар расмий порталида эълон қилинди. Ҳужжатда кадрлар ўзгариши сабаблари ҳақида хабар қилинмаган.

Вазифаларидан озод қилинган генераллар рўйхати қуйидагича:

ИИВ вазирлиги Транспорт бошқармаси раҳбари полиция генерал-майориАндрей Андреев, ИИВ назорат-ревизия бошқармаси раҳбари ички хизмат генерал-майориЕвгений Барикаев, Свердловск вилояти ФВВ бошқармаси раҳбари генерал-майор Андрей Зеленский, Кемерово вилояти ИИВ бошқармаси раҳбари полиция генерал-лейтенанти Юрий Ларионов, Тыва  Республикаси ички ишлар вазири полиция генерал-майори Александр Лобанов, Ростов вилояти ФСИН бош бошқармаси раҳбари ички хизмат генерал-лейтенанти Сергей Смирнов, Кемерово вилояти ИИВ бошқармаси раҳбари ўринбосари, Тергов қўмитаси раҳбари генерал-майор Владимир Шепель, ИИВ Тергов департаменти раҳбари биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Юрий Шинин.

Шунингдек, президент Бурятия прокурори Валерий Петровни ва Суд ижрочилари хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Сазановларни ҳам истеъфога чиқарди.

Истеъфога чиқарилган раҳбарлар ўрнига янги раҳбарлар тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг баҳорида ҳам Владимир Путин фармонига асосан ИИВ, ФВВ ва ФСИН органлари сафида жиддий ўзгаришлар бўлган эди.

Асосий мавзулар