Саудия шаҳзодаси шармандали видео учун қирол буйруғи билан ҳибсга олинди

© AHMAD GHARABLI / AFPПолицейские в Саудовской Аравии
Полицейские в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ унинг одамларга, хусусан аёлларга ҳужум қилгани тасвирланган видеолавҳа ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ар-Риёд полицияси Саудия Арабистони қироллик сулоласи шаҳзодасини қирол Салмон буйруғига биноан ҳибсга олди, деб хабар берди Al-Ekhbariya телеканали.

Илгарироқ унинг одамларга, хусусан аёлларга ҳужум қилгани тасвирланган видеолавҳа ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

"Қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд шаҳзода Сауд бин Абдул-Азиз бин Мусаидни зудлик билан ҳибсга олиш ҳақида фармон берди ва уни ҳамда шармандали видеолавҳаларда у билан бирга тасвирланган барчани қамашни буюрди", — деб маълум қилди телеканал.

Ар-Риёд полицияси шаҳзодани видеолавҳа пайдо бўлганидан бир оз ўтиб қўлга олди, унинг қўлга олиниш лавҳасини Eremnews портали жойлаштирди, деб ёзади РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0