Мўсулда жангариларга турмушга чиққан 20 нафар европалик аёл топилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода России. Грозный
Города России. Грозный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мўсулдаги тунеллардан бирида 20 та чет эллик аёллар топилган. Улар орасида беш Германия фуқаролари, икки нафар Канада фуқароси, учта Туркия фуқароси, уч нафа россиялик аёл ва бир нафар франциялик аёл топилган.

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ироқнинг яқиндагина жангарилардан озод қилинган Мўсул шаҳрида Чеченистонлик жангарига турмушга чиққарн Германиялик аёл топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Мосул яқинидаги жанглар - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ қўшинлари бир неча соатдан кейин Мосулга киришади

Нашр хабарига кўра, Мўсулдаги тунеллардан бирида 20 та чет эллик аёллар топилган. Улар орасида беш Германия фуқароси, икки нафар Канада фуқароси, учта Туркия фуқароси, уч нафа россиялик аёл ва бир нафар франциялик аёл топилган.

Қўлга олинган чет эллик аёллардан бири, Германия фуқароси Линда Венцель (Linda Wenzel) айтишига қараганда, у ўз турмун ўртоғининг ортидан бу ерга келган. Унинг турмуш ўртоғи чеченистонлик ИД жангариси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ироқ Бош вазири Хайдар аль-Абади ҳукумат аримияси Мўсулда жангарилар устидан мутлақ ғалаба қозонганини хабар қилган эди. Мўсул 2014 йилдан бери жангарилар бошқаруви остида қолиб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0