10:49 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Kıyafetime Karışma eylemi

“Кийимимга аралашма, ҳаётимга аралашма” - турк аёллари

© REUTERS / Murad Sezer
Дунёда
Ҳавола олиш
139214

Туркиянинг Истамбул шаҳрида аёллар митинги бўлиб ўтмоқда. Турк аёллари кийим танлаш бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кўчага чиқишди.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Туркиянинг Истамбул шаҳрида “Кийимимга аралашма, ҳаётимга аралашма” шиори остида аёллар намойиши бўлиб ўтмоқда, РИА Новости хабарига асосан. 

Туркияда охирги бир неча йил давомида, аёллардан “эскича услубда” кийинишни талаб қилиб, уларга тайзиқ ўтказиш ҳолатларининг кўпайгани сабаб бўлган. Бугун турк аёллари кийим танлаш бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кўчага чиқишган. 

“Биз бундай талабларга бўй сўнмаймиз, жим турмаймиз ва қўрқмаймиз. Биз бунга қарши курашамиз ва ғолиб бўламиз”, — деб бақиришмоқда намойишга чиққан турк аёллари.

Намойишчилар ўз талаблари рамзи сифатида калта шимлар кўталиб чиқишган. Турк аёлларининг ушбу талабларини оз сонли бўлсада, эркаклар ҳам қўллаб-қувватлашган ва улар билан бирга намойишга чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Туркияда автобус ичида калта шим кийгани учун қизга ҳужум қилган эркак тасвирланган видеолавҳа турк жамоатчилиги орасида катта шов-шувга сабаб бўлган эди.Бунга жавобан аёллар автобус ичида калта юбка ва шортиклар осиб чиқишди.

Forbes хабарига асосан охирги йиллар давомида Туркияда ислом дини ғояларини жамиятга чуқурроқ сингдиришга катта эътибор қаратилмоқда. Масалан имом-хатиблар мактаблари сони 7 баравар ошган. Хусусан 2004 йилда  бундай мактаблар сони 73 мингтабўлган бўлса 2014 йилда уларнинг сони 546 мингтага етган. Бугунги кунда уларда 1,6 млн киши таҳсил олмоқда.  Президент  Тоййиб Эрдўғоннинг ўзи ҳам Истамбулдаги энг қадимий имом-хатиблар мактабларидан бирини якунлаган.

Ундан ташқари, Туркиянинг дунёвий билимлар беришга мўлжалланган олийгоҳлари ичида ҳам масжидлар қуриш авж олган. Туркия диний ишлар бошқармаси – DIYANET, фақат 2014 йил давомида 80та олийгоҳ ва кампуслар ичида масжид қурган.

Асосий мавзулар