Оренбург яқинида ўзбекистонлик мигрантлар автобуси ЙТҲга учради

Oбуна бўлиш
Мигрантлар минган микроавтобус ва енгил автомобил тўқнашувида енгил автомобилда бўлган 2 киши қурбон бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Оренбург яқинида микроавтобус ва енгил автомобил тўқнашувида икки киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, микроавтобусда ўзбекистонлик мигрантлар бўлган. Микроавтобус ва енгил автомобил тўқнашувида енгил автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси қурбон бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.

"Павловка — Холодные Ключи автойўлининг 12 километрида, Черноречье аҳоли пункти яқинида микроавтобус ва енгил автомобил тўқнашуви содир бўлди. Енги автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси қурбон бўлди. Микроавтобусда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқаролари  тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида касалхонага олиб борилган", — дейилган хабарда.

Микроавтобусда умумий ҳисобда 17 киши бўлган. Айни дамда ЙТҲ тафсилотлари ўрганилмоқда. ФВВ маҳаллий бўлими хабарига кўра,  Mercedes микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили тўқнашув натижасида бир неча киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0