02:03 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
129621

Тожикистонлик мактаб ўқувчи қизларга калта ва тор юбкалар, ҳижоб кийиб юриш ва ҳаддан зиёд ёрқин бўяниш тақиқланди. Йигитларга эса бошқа давлатларнинг рамзлари чизилган футболка кийиш ва соқол қўйиб юриш рухсат берилмайди

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Тожикистон таълим ва фан вазирлиги мактаб ўқувчиларининг формаси бўйича ягона расмий талабларни тақдим этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Талабларга кўра, эндиликда ўқувчи қизларга калта ва тор юбкалар ҳамда ҳижоб кийиб юриш тақиқланади. Шунингдек, ёрқин бўяниш, узун тирноқ қўйиб юришга ва қулоқда бир жуфтдан ортиқ зиракларни тақишга рухсат берилмайди. Қизлар узук тақишдан ҳам воз кечишлари керак бўлади.

Шу билан бирга, ўқувчи қизларга  дарсларда миллий рўмоллар ва дўппиларда келишга рухсат берилган.

Йигитлар учун ҳам чекловлар мавжуд: уларга соқол ва узун соч қўйиб юриш мумкин эмас.

Шунингдек, йигит ва қизларга мактабга йиртиқ жинси, реклама ёки бошқа давлатларнинг рамзлари туширилган футболкаларни кийиб юриш тақиқланди. Спорт кийимини фақат жисмоний тарбия ва шанбалик ўтказиш пайтларида кийиб юришга рухсат берилган.

Байрам кунлари мактаб ўқувчилари костюм-шим, кофта-юбкаларда юришлари шарт: йигитлар кўк ёки бошқа тўқ рангдаги костюм ва ботинка, оқ куйлак ва галстук кийиш тавсия этилган. Қизлар эса кўк ёки бошқа тўқ рангдаги тиззадан тушиб турадиган юбкалар, шу рангдаги туфлилар, оқ куйлак ва галстук кийишлари мумкин. Шунингдек, қизларга миллий либосларда ёки адрасда юришга рухсат берилган.

Асосий мавзулар