00:11 01 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
28510

Ушбу ракеталарни яратиш бўйича шартномаларнинг бошланғич қиймати 900 млн долларга ташкил қилади, муддати эса 54 ойга мўлжалланган

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Американинг Lockheed Martin ва Raytheon корпорациялари янги ядровий қуролни етказа оладиган қанотли ракета яратадилар. Ракета узоқ масофаларга учиб бориш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда АҚШ Ҳаво Ҳарбий Кучларига таянган ҳолда РИА новости хабар берди.

Шартномаларнинг дастлабки қиймати 900 млн долларни ташкил қилиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 54 ой деб белгиланган. Шундан сўнг, АҚШ Ҳаво Ҳарбий Кучлари минг дона ракетани тайёрлаб бериш учун шу икки компаниялардан бирини танлаб олади. Шунингдек, бу ракеталарнинг барчаси ҳам ядровий ўқ билан жиҳозланган бўлмайди.

"Бу қурол туфайли ҳаво ҳарбий кучларимизнинг ядровий учлик қисмини модернизация қилиш имконияти пайдо бўлади", — деб таъкидлади АҚШ Ҳаво Ҳарбий Кучлари вазири Хезер Уилсон.

Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда АҚШга қарши бўлган давлатларни тўхтатиш стратегияси ишланмоқда. 

Шунингдек, бу қурол АҚШ ҳаво ҳарбий кучларининг имкониятларини янада кенгайтириши қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар