21:35 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Дунёда
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (74)
394 0 0

Ўғирликда гумон қилинаётган ўзбекистонликлар шу турдаги жиноятни содир этганликлари учун муқаддам судланган, ҳеч қаерда ишламасликлари аниқланган

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Улан-Уде туман суди уй ҳайвонларини ўғирлашда айбланаётган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олиш жараёнини 3 ноябрга қадар узайтирди, деб хабар қилди суд матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, айбланувчилар 2017 йилнинг март ойидан май ойига қадар Улан-Уде ва Бурятия ҳудудида қўй ва йирик шохли жониворларни ўғирлаш ишлари билан шуғулланганлар. 

Хусусан, Иволга туманида 11та қўй, 2та новвос, Мухоршибир туманида эса 13та қўй, Тарбагатай туманида — 3та қўй, Байкал олди туманида — 2та қўй ўғирланган.

Хабарга кўра, айбланаётган ўзбекистонликлар шу турдаги жиноятларни содир этганликлари учун муқаддам судланган, ҳеч қаерда ишламасликлари қўшимча қилинган.

"Айбдолар озодликда юрса, тергов ва суддан яширинишлари ўз жиноий фаолиятларини давом эттиришлари мумкин", — дейилади суд матбуот-хизмати хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг икки нафари Россия ҳудудида қонунга зид равишда яшаб юрганликлари аниқланган. "Вақтинча яшашга рухсатнома муддати 2013 ва 2015 йиллардаёқ тугаб кетган, дейилади хабарда.

Айбланувчилар 200 минг рубл миқдорида жаримага тортилишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Биринчи инстанция суди фармойиши кучга кирмаган, айбланувчилар аппеляция беришгани хабар қилинмоқда.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (74)

Асосий мавзулар