Дунёнинг энг "номеҳмондўст" давлатлари рўйхати тузилди

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишВид города Кабул
Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу давлатларда визасиз кириш тартиби тўғрисидаги битимлар умуман йўқ

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Passport Index портали энг "номеҳмондўст" давлатлар рейтингини тузди. Ушбу рейтингнинг илк поғонасидан Афғонистон, КХДР, Сомали, Сурия ва Туркманистон ўрин олган. Чунки бу давлатларда визасиз кириш тартиби ҳақида битимлар умуман йўқ, деб хабар қилган РИА Новости.

Мавзолей Ислама Каримова в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш йўл ҳаритаси тайёрланади

Рейтингнинг иккинчи қаторини — Ангола эгаллади. Ушбу давлатда фақат намибиялик сайёҳлар учун визасиз кириш ҳуқуқи берилган.

Учинчи поғонадан — Бутан, Экватор Гвинеяси, Эритрея, Ироқ ва Ливия давлатлари ўрин олди. Ушбу давлатларда фақатгина 3 та давлатлардан саёҳатчиларга визасиз кириш тартиби жорий этилган.

42 та давлатлар билан визасиз кириш тартиби жорий этилган Россия рейтингда 83-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон (54 та давлат билан визасиз кириш тартиби жорий этилган) рейтингда 148-ўринда.

Ушбу рўйхат жами 198 та давлатлар ҳақидаги маълумот асосида тузилган.

Ундан олдин Passport Index портали энг меҳмондўст бўлган давлатлар рўйхатини тузган эди. Ушбу рейтингнинг дастлабки поғонасига Коморс ороллари, Кот-д-Ивуар, Гвинея-Бисау, Мадагаскар, Малдив киритилди. Бу давлатларга киришда ҳеч қандай тўсиқлар қўйилмаган.

Янгиликлар лентаси
0