Playboy асосчиси Хью Хефнер вафот этди

© AP Photo / Matt SaylesХью Хэфнер и Кристал Харрис
Хью Хэфнер и Кристал Харрис - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон ОАВларида берилаётган маълумотларга кўра, Playboy асосчисининг рафиқаси Кристал Хью ўлаётган маҳалда ижтимоий тармоқларда ҳар икки соатда янги постларни эълон қилиш билан машғул бўлган, эрининг вафотидан бироз олдин эса тўй либосларини томоша қилган

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Playboy журнали асосчиси Хью Хефнер 91 ёшида вафот этди. Ушбу муносабат билан машҳурлар ва оддий халқ Хэфнер яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилишмоқда.

Таъзия билдираётганлар билан бир қаторда бу воқеадан ўз хурсандчилигини яширмаётганлар ҳам топилмоқда.

Лекин аксарият одамлар — медиамагнат билан бирга бутун бошли давр ўлди деган фикрга келишган.RIP to the legendary Hugh Hefner! I’m so honored to have been a part of the Playboy team! You will be greatly missed! Love you Hef! Xoxo

​"Афсонавий Хью Хефнер, тинч ором ол. Мен учун Playboy жамоасининг бир бўлаги бўлиш катта шараф эди. Биз сени жуда соғинамиз. Сени севаман, Хеф. Ўпиб қоламан!" — деб ёзган модель Ким Кардашьян.

Жаҳон ОАВларида берилаётган маълумотларга кўра, Playboy асосчисининг рафиқаси Кристал Хью ўлаётган маҳалда ижтимоий тармоқларда ҳар икки соатда янги постларни эълон қилиш билан машғул бўлган, эрининг вафотидан бироз олдин эса тўй либосларини томоша қилган.

Аммо эрининг вафоти ҳақида хабарлар ОАВларда чиққанидан кейин ўзи эълон қилган постларнинг маълум қисмини йўқ қилишга қарор қилган ва фақатгина Хью ўлимидан беш соат олдин эълон қилинганларини қолдирган.

Янгиликлар лентаси
0