Пхеньянда Қрим Россия таркибига киритилган жаҳон харитаси чоп этилди

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтишЮжный берег Крыма. Бухта Ласпи
Южный берег Крыма. Бухта Ласпи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"БМТда ўтказилган овоз бериш жараёнида КХДР ушбу масала юзасидан ўз позициясини расман белгилади. КХДР Қрим Россия Федерациясининг ажралмас қисми эканлигини тан олади", - дейилади хабарда

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Шимолий Кореянинг "Илмий энциклопедия" нашриёти янги жаҳон харитасини чоп этди. Харитада Қрим Россия ҳудуди сифатида белгиланган. Бу ҳақда КХДРнинг Россиядаги элчихонаси ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар берган.

Россиялик дипломатлар бу борада изоҳ олиш учун КХДР ТИВга мурожаат этишганларида вазирлик Пхеньян Қримда ўтказилган референдум натижаларини ҳурмат қилишини маълум қилган. Шимолий Корея Ташқи ишлар маҳкамаси қримликлар хоҳиш-иродасини ифода этган референдум натижаларини легитим ва ҳалқаро-ҳуқуқ нормаларига тўлиқ жавоб беради дея қайд этишган.

Путин Build нашрига Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақида сўзлаб берди - Sputnik Ўзбекистон
Путин Build нашрига Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақида сўзлаб берди
"БМТда ўтказилган овоз бериш жараёнида КХДР ушбу масала юзасидан ўз позициясини расман белгилади. КХДР Қрим Россия Федерациясининг ажралмас қисми эканлигини тан олади", — дейилади хабарда.

Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра, Қрим Россия таркибига киритилган. Референдум давомида овоз берувчиларнинг 95%и яриморол Россия таркибига киритилиши учун овоз беришган.

Украина яриморолни аввалгидек ўзиники, аммо вақтинча "оккупация қилинган ҳудуд" деб ҳисоблаб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0