Сурияда ҳарбий операция якунига етмоқда - Шойгу

© Sputnik / Вадим Савицкий / Медиабанкка ўтишМинистр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу
Министр обороны РФ генерал армии Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Бош штабида Сурияда террорчиларга қарши ҳарбий операция якунига етмоқда деб ҳисоблашмоқда. Бундан олдир Россия армияси Суриянинг 92% ҳудудини террорчилардан тозалаганини эълон қилган эди.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Сурияда аксилтеррор операция якунига етмоқда деб хабар қилди. Ушбу баёнот Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман билан бўлган учрашувда эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“Шуни алоҳида айтиб ўтмоқчиман-ки, Суриядаги ҳарбий операция якунига етмоқда. Тезкорлик билан ҳал қилиниши ва Сурия келажагига доир, муҳокама қилиниши керак бўлган бир неча масалалар қолган”, — деб Россия мудофаа вазирининг сўзларини келтирди нашр.

 

Шу билан бирга Сергей Шойгу “Нафақат Сурия балким бутун дунё террорчиликдан холи қилинишга муҳтож”, — деди.  

Бундан олдир Россия Бош штаби Суриянинг 92% ҳудуди “Ислом давлати” жангариларидан озод қилинганини хабар қилган эди. Урушнинг бундай тез якун топишига Остонада 2017 йилнинг май ойида Россия, Туркия, Сурия  ва Эрон томонидан имзоланган “Сурияда можарони камайтириш ҳудудлари” ташкил қилиш ҳақидаги шартнома муҳим рол ўйнагани таъкидланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0