Америкаликларнинг ярмидан кўпи ўз ОАВларига ишонмайди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий ахборот воситаларига ишонмайдиганлар асосан Дональд Трамп тарафдорлари ва республикачилар орасида кўпроқ (78%) экан. Демократларнинг эса қарийиб ярми ОАВларга ишонар экан

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Америка аҳолисининг катта қисми ўз телеканал ва нашрларига ишонмайди, деб хабар қилмоқда Sputnik.Мнения статистика маълумотларига асосан.

Американинг оммавий ОАВлари дунё ва ички янгиликларни қандай ёритади — деган  саволга АҚШ фуқароларининг 59 %и ОАВлар ўз фикрини эмас йирик бизнес ва сиёсатчилар фикрини ёритади деб жавоб берди. 2015 йилга нисбатан шундай фикрда бўлганлар сони 6%га ошган. АҚШ ОАВлари холисона ишлайди деб ҳисоблайдиганлар сони 27 %ни ташкил қилди.

Оммавий ахборот воситаларига ишонмайдиганлар асосан Дональд Трамп тарафдорлари ва республикачилар орасида кўпроқ (78%) экан. Демократларнинг эса  қарийиб ярми ОАВларга ишонар экан.

Голосование - Sputnik Ўзбекистон
Қайси мамлакат ўзга мамлакатлар сайловига кўпроқ аралашади?

ОАВлар холисона фаолият юритади дейдиганлар асосан АҚШнинг ғарбий штатларида яшовчи олий маълумотли фуқаролар бўлиб чиқди. Шунингдек ОАВга ишонувчилар католиклар орасида кўпроқ экан. Протестантлар ва атеистлар орасида маҳаллий ОАВлар  холислигига ишонадиганлар сони нисбатан кам экан.

Даромади ўрта ёки ундан кўпроқ бўлганлар ОАВлар холислигига камроқ ишонишар, даромади юқори бўлганлар эса — ОАВларни холис фаолият юритади деб ҳисоблашар экан.

Ушбу сўров Ifop компанияси томонидан 2017 йилнинг 20-27 сентябр кунлари ўтказилди. Сўровда 802 нафар 18 ёшдан катта  респондентлар иштирок этди. 2015 йилда сўров ICM Research компанияси томонидан 1-4 май кунлари ўтказилган. Сўровда 2047 киши иштирок этган. Иккала сўровда ҳам сўралганларнинг ёши, жинси ва турар жойи аниқланган. Сўров хатолик эҳтимоли +/- 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли — 95%ни ташкил қилди.

Sputnik (sputniknews.com) — халқаро ахборот агентлиги бўлиб, дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг мултимедиа ва ахборот хабларига эга. Sputnik ўз ичига интернет саҳифалари, рақамли радиоэшиттиришлар, мобил дастурлар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қамраб олади. Sputnik янгиликлари доимий равишда 30 тилда нашр этилиб келмоқда. Инглис, араб, испан ва хитой тилида хабарлар 24 соат давомида чиқиб туради.

Янгиликлар лентаси
0