09:12 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Глава компании Amazon миллиардер Джефф Безос

Ернинг энг бой одами бу сафар савдо соҳаси вакили - Forbes

© forbes
Дунёда
Ҳавола олиш
569 0 0

Forbes нашри яна бир бор Ер шарининг энг бой одамлари рўйхатини тузди, унга кўра рейтингнинг тепасида Джефф Безос, Билл Гейтс, Амансио Ортега ва Марк Цукерберглар жойлашган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Forbes журнали яна бир бор энг бой одамлар рўйхатини тузди.  Бу сафар унинг энг тепасига Amazon интернет-магазини бош директори Джефф Безос чиқди. Бугунги кунда Безоснинг маблағи 93,1 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Бу сафарги рейтингда Безос Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан 3,2 млрд $га ўзиб кетди. Бу  Билл Гейтся қашшоқлашиб қолди дегани эмас, албатта, Гейтс улкан маблағларни хайр-саховат мақсадларда сарф қилар экан. Forbes ёзишича, Microsoft август ойининг ўзида 4,6 миллиард долларни ана шундай сарф қилган.

Энг бойлар рейтингининг учинчи қаторида сармоядор Уоррен Баффет жойлашган. Унинг капитали 80,6 миллиар долларни ташкил қилган.

Тўртинчи ўринда —  дунёга машҳур кийим бренди Zara эгаси — испаниялик Амансио Ортега, унинг маблағлари 77,9 миллиард долларов.

Бешинчи ўринда эса Facebook яратувчиси — Марк Цукерберг. Унинг молиявий жамғармалари бугунги кунда 73,8 миллиард доллар.

Forbes хабарига кўра, дунёда бор йўғи 150 киши ўн миллиарддан ортиқ маблағга эга.

Асосий мавзулар