21:38 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Основатель движения Хизмет Фетхуллах Гюлен

Туркия Ўзбекистон ва яна 21 давлатдан "гюленчилар" экстрадициясини сўрайди

REUTERS/Greg Savoy/Reuters
Дунёда
Ҳавола олиш
74910

FETO аъзоларини топшириш ҳақидаги сўров Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон раҳбариятларига йўлланади

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Туркия адлия вазирлиги Фатҳуллоҳ Гюлен ташкилоти (FETO) аъзолари ишини кўриб чиқаётган Анқара жиноий судининг сўровига асосан FETO ташкилотининг 45 вакилини Туркияга топшириш талаби билан Ўзбекистон ва яна 21 давлатга сўров жўнатади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлигига таяниб Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Агентликнинг хабарига кўра, FETO тарафдорларини топшириш бўйича энг кўп сўров АҚШга жўнатилади – 15. Буюк Британия ва Германияга 4тадан сўров жўнатилади.

Шунингдек, Албания, БАА, Бельгия, Буркина-Фасо, Норвегия, Нидерландия, Мальта, Исроил, Камбожа, Мадагаскар, Мозамбик, Таиланд, Того, ЖАР, Мисрдан "гюленчилар"ни топшириш сўралади.

Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон раҳбариятларига йўлланади.

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи Фатҳуллоҳ Гюлен Туркия ҳукумати томонидан 2016 йил 16 июлига ўтар кечаси мамлакатда давлат тўнтариши содир этишга уринишда айбланган. Гюленнинг ўзи эса бу айбловни рад этиб келади.

Асосий мавзулар