02:25 11 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
128311

Шимолий кореялик дипломатлар айни пайтда “фақат битта савол: уруш қачон бошланиши ҳақидаги савол очиқ қолаётганлигини” билдиришган

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Корея марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея ТИВга асосланиб Вашингтон ва Сеулнинг ҳарбий машғулотлари ҳамда америкалик амалдорларнинг баёнотлари АҚШ КХДРга зарба беришга тайёрланаётганини билдиришини маълум қилди.

Шимолий Корея ТИВ америкалик сиёсатчиларнинг баёнотлари мамлакатни яриморолда уруш бўлишига тайёргарлик кўришга мажбур қилишига эътибор қаратди.

Шимолий кореялик дипломатлар айни пайтда “фақат битта савол: уруш қачон бошланиши очиқ қолаётганлигини” билдиришган.

Америка ва Жанубий Корея қўшинларининг ҳамкорликдаги машғулотлари 4 декабрь куни бошланди ва 8 декабрга қадар давом этади. Жанубий Корея ОАВ бу машғулотларни тарихдаги энг кенг кўламли машғулотлар деб атади.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар