02:52 21 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Баллистические ракеты на параде в Пхеньяне. Северная Корея

Путин Шимолий Корея ва АҚШ "айтишуви" ҳақида: бу спирални тўхтатиш керак

© AP Photo / Wong Maye-E
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
1175 0 0

Россия президенти Владимир Путин КХДРни ядровий держава сифатида қабул қилмаслигини айтди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ҳозирги вазиятни барқарорлаштириш учун, Шимолий Корея атрофидаги босимни кучайтиришни бас қилиш керак, деб таъкидлади Владимир Путин матбуот-анжумани давомида.

Путин КХДРга қарши ядро қуролини ишлатишга ҳожат йўқлигини айтиб ўтди.

"Биз, иккала томон ҳам вазиятни ўт олдиришни тўхтатишлари керак, деган фикрдамиз. Америкалик ҳамкасбларимиздан: "Биз машғулотларни тўхтатамиз", деган ваъдаларни эшитдик. Йўқ, тўхтатишмади, яна ўтказишди, Шимолий Корея яна ракета учирди. Бу спирални тўхтатиш керак, чунки бу жуда хавфли", — деди Путин.

Путин фожеавий оқибатлар учун битта "пуск"ни ўзи етарли эканлигини, бунга эса ҳозир ҳеч қандай ҳожат йўқлигини таъкидлаб ўтди.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар