16:22 16 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
КНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны

Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгашини лаганбардорликда айблади

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
713 0 0

АҚШ дунёдаги барча мамлакатларни БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюцияларга қўшимча тарзда КХДРга босим ўтказишга чақирган эди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади деган фикрда, деб баёнот қилди Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Нам.

"Бизни БМТ Хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатлар қўлидаги инструмент сингари ҳаракат қилаётгани ҳавотирга солмоқда… у АҚШ олдида лаганбардорлик қилиш билан банд, санкциялар киритиб, бизга босим ўтказмоқда", — деб айтган Ча Сон Нам БМТ Хавфсизлик кенгашида.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 2017 йилда КХДРга нисбатан, у ядровий синовларни ўтказганлиги учун, икки бор санкцияларни кучайтирган эди.

Шунингдек, 15 декабр, жума куни, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон, бордию иш бошқача тус оладиган бўлса, Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан бўлаётган можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.

"Президент Дональд Трамп аниқ қилиб айтди, агар нимадир кўнгилдагидек кетмаса, ҳарбий нуқтаи назардан бир тайёрмиз. Бизнинг қуролли кучларимиз ҳам тайёр", — деди дипломат.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар