Покистон ТИВ Америка элчисини чақиртирди, деб хабар берди ОАВ

© Sputnik / СтрингерФлаг Пакистана
Флаг Пакистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп Покистон террорчиларга бошпана беряпти, деган гапларидан кейин расмий Вашингтон Исломободга бу йил терроризмга қарши кураш учун ажратиладиган 255 миллион долларни бермаслиги ҳақида хабарлар тарқалди

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исломобод шаънига ёғдирган танқидидан кейин Покистон ТИВ мамлакатдаги америка элчисини чақиртирди, деб хабар қилади маҳаллий  News International нашри манбаларга таянган ҳолда.

Трамп о переданных ЦРУ разведданных РФ для предотвращения теракта в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Покистон Афғонистондан борган жангариларни яширди
Нашр хабарига кўра, Покистон ташқи сиёсий маҳкамаси АҚШ элчиси Дэвид Хейлани душанба куни кечқурун Трампнинг Покистон шаънига айтган "асоссиз айбловлари" учун норозилик билдириш учун чақиртирган.

Сал олдин Трамп ўзининг Twitterида АҚШ Покистонга молиявий ёрдам юбориб турганини, лекин Ислмобод терроризмга қарши курашда ёрдам бермагани, балки Афғонистондан борган террорчиларни яшириб келганлиги ҳақида ёзган эди. Америка етакчиси бошқа бу қайтарилмайди, деб ваъда берганди.

Душанба куни Fox News телеканали Оқ Уйдаги Миллий хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда АҚШ ҳукумати Покистонга бу йил терроризмга қарши кураш учун ажратилиши режалаштирилган 255 миллион долларни бермасликка қарор қилгани ҳақида хабар берган.

МХХ вакили сўзларига кўра, Трам маъмурияти "Покистон билан ҳамкорлик даражасини баҳолашда давом этади".

Янгиликлар лентаси
0