13:00 21 Апрел 2018
Эфир
Штаб-квартира Министерства обороны США

Пентагон АҚШнинг янги ҳарбий стратегиясини 19 январ куни эълон қилади

© David B. Gleason
Дунёда
Ҳавола олиш
259 0 0

Маълум бўлишича, Пентагон кейинчалик ядро кучлари ва ракеталарга қарши мудофаа бўйича ҳам алоҳида ҳужжатларни тақдим этади

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Пентагон АҚШнинг янги ҳарбий стратегиясини 19 январ куни чоп этади, деб хабар қилди журналистларга АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис.

"У ерда стратегиянинг қалин бир қисми маҳфий тарзда берилган бўлиб, қисқароқ банди очиқ ифодаланган бўлади", — деган Мэттис.

Ушбу миллий стратегия Дональд Трамп маъмурияти томонидан хавфсизлик бўйича эълон қилинган иккинчи миллий стратегиядир.

Миллий хавфсизлик стратегияси АҚШга таҳдид қилувчи рақибларни ҳам белгилаган бўлиб, уларга Россия ва Хитой киритилган.

Маълум бўлишича, Пентагон кейинчалик ядро кучлари ва ракеталарга қарши мудофаа бўйича ҳам алоҳида ҳужжатларни тақдим этади.

Асосий мавзулар