Россия ҳарбий базасига ҳужум уюштирган жангарилар йўқ қилинди

© Foto : Ministry of Defence of the Russian FederationУправляемая ракета
Управляемая ракета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги Россия ҳарбий базасига ҳужум уюштирган жангариларга зарба бериш видеосини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Россия махсус қўшнлари Сурияда 31 декабрь куни Россия ҳарбий базасига ҳужум уюштирган диверсион гуруҳни йўқ қилишди, РИА новости хабарига асосан.

“Диверсион гуруҳнинг жойлашган жойи (базаси) Идлиб вилоятнинг ғарбий чегарасига яқин жойда эканлиги аниқланди. Террорчилар у ерга етиб келганидан кейин, бир микроавтобусдан иккинчисига ўтиш вақти, аниқ нишонга олувчи “Краснополь” снаряди ёрдамида йўқ қилинди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу махсус операцияни амалга оширишда Россия махсус қисмларининг ва ҳарбий разведкасининг турли даражадаги кучлари ишга солинган.

Вазирлик хабарига кўра, диверсион гуруҳ жойлашган жой Россия учувчисиз аппаратлари ёрдамида туну-кун кузатув остида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами арафасида, 31 декабрь ва 5-6 январ тунида Хмеймимдаги Россия ҳарбий базасига ҳужум қилинган эди. Унда 2 нафар Россия ҳарбий хизматчиси қурбон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0