05:13 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Алишер Усманов

АҚШ сенаторлари Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритишни талаб қилмоқда

© RIA Novosti . Dmitriy Astakhov
Дунёда
Ҳавола олиш
88001

Тўрт нафар сенатор Алишер Усмонов ва Юрий Чайкани, ОАВ хабарларига асосланиб, коррупцияда айбламоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. АҚШда Роджер Викер, Марк Рубио, Кори Гарднер ва Линдси Грэм исмли республикачи сенаторлар Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритишни талаб қилишмоқда, деб ёзади Forbes.

Сенаторлар АҚШ Давлат департаменти котиби Рэкс Тиллерсон ва Молия вазири Стивен Мнучин ҳамда Миллий разведка директори Дэну Коутсуга ушбу талаб акс этган мактуб йўллаган. Унда Алишер Усмонов ва Юрий Чайкани коррупцияда айблаб, уларга нисбатан санкциялар киритишни талаб қилишган.

Республикачи сенаторлар ўз мулоҳазаларида россиялик мухолифатчи Алексей Навальный ўтказган тафтиш ҳамда ICIJ, The New York Times ва  The Guardian нашрларида эълон қилинган хабарларга асосланган.

Асосий мавзулар