04:40 20 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Часть самолета Ан-148 Саратовские авиалинии Ан-148, разбившегося после взлета из московского аэропорта Домодедово

Москвадаги авиаҳалокат: ҳодиса жойида икки юздан ортиқ тана фрагментлари топилди

REUTERS / Sergei Karpukhin
Дунёда
Ҳавола олиш
847 0 0

Саратов, Оренбург ва Ленинград вилоятлари раҳбарлари ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 миллион рублдан маблағ ажратишлари айтилмоқда. Москва мэри Сергей Собянин пойтахт ҳукумати ушбу фожиада яқинлари ҳалок бўлган москваликлар яқинларига ёрдам беришлари ҳақида маълум қилган

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Россияда Ан-148 самолёти ҳалокатга учраган ҳудуддан ҳозирга қадар 209 дона тана фрагментлари аниқланди, деб хабар қилди РИА Новостига фавқулодда ҳодиса жойида ишлаётган тезкор штаб вакилларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, Москва — Орск йўналишини бажараётган "Саратов авиалиниялари" самолёти бўлган Ан-148 якшанба куни Домодедовадан ҳаво кўтарилганидан сўнг бир неча дақиқа ўтган ҳалокатга учраган. Самолет бортида 65 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлишган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

Авиакомпания самолёт учиш олдидан режа асосдаги текширувдан ўтганлигини ва соз бўлганини маълум қилди.

Ташувчи ҳозирда барча —  олти дона Ан-148 самолётлари эксплуатациядан олган ва тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Саратов, Оренбург ва Ленинград вилоятлари раҳбарлари ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 миллион рублдан маблағ ажратишлари айтилмоқда. Москва мэри Сергей Собянин пойтахт ҳукумати ушбу фожиада яқинлари ҳалок бўлган москваликлар яқинларига ёрдам беришлари ҳақида маълум қилган.

Самолёт ҳалок бўлган ҳудуддан иккита қора қути қониқарли ҳолатда топилган. Ҳодиса жойида яна бир неча кун тергов органи ходимлари ва экспертлар ишлаши айтилмоқда.

Асосий мавзулар