03:42 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Вашингтондаги АҚШ Конгресси биноси, архив сурат

АҚШ "яқин 30 кун ичида" Россияга қарши янги санкциялар киритишга ваъда берди

© Sputnik / Игорь Михалев
Дунёда
Ҳавола олиш
29810

РИА Новости халқаро ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозирда Қўшма Штатлар Қримдаги вазият, Донбассдаги аҳвол ва сайловларга "аралашганлик" туфайли Россияга нисбатан қатор санкцияларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда ёхуд улар қабул қилиниб бўлинган

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин Россияга қарши янги чеклов чоралари 30 кун давомида киритилишини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

"Биз барча мавжуд санкцияларни бажарамиз ва янгиларини киритмоқдамиз", — деган вазир. Унинг сўзларини Twitter ижтимоий тармоғида Блумберг агентлиги мухбири Салеха Мохсин иқтибос келтирган.

Январ ойи охирида, АҚШ Молиқ вазирлиги томонидан "Кремл доклади" деб ном берилган ҳужжат эълон қилинган куннинг эртасига Мнучин сенат эшитувида иштирок этган. Янги санкциялар киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берган Мнучин аниқ саналарни айтмаган ва ўз тахминларида жуда эҳтиёткор бўлишини, чунки "ҳали кўп иш қилиниши лозимлигини" таъкидлаган.

"Мен сизларга бу шу ой ичида содир бўлади, дея ваъда беролмайман, лекин ишонтириб айтаманки, биз буни имконимиз борича тез вақтда, бир неча ой ичида — балки бир ой ичида амалга оширамиз", — деган вазир.

Россияга қарши янада қатъий чоралар ҳақидаги талабга жавобан Мнучин: "Сир эмаски, биз ҳал қилишимиз лозим бўлган масалалар мавжуд, ва биз уларни санкциялар ёрдамида ҳал қилмоқдамиз" деган.

Ҳозирда Қўшма Штатлар Қримдаги вазият, Донбассдаги аҳвол ва сайловларга "аралашганлик" туфайли Россияга нисбатан қатор санкцияларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда ёхуд улар қабул қилиниб бўлинган, деб ёзган РИА Новости.

Асосий мавзулар