Парижда амалдорлар бошпанасизлар билан кўчада ухлайди

© AFP 2023 / Martin BureauFrench Senate. (File)
French Senate. (File) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили 500га яқин бошпанасиз киши кўчада вафот этган

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Франциянинг пойтахт маъмуриятида ишлайдиган 50га яқин амалдор совуқ ҳавога қарамасдан кўчада ухлайди.

Эсон департаментидаги Этамп коммунаси мэрининг ўринбосари Мама Си ана шундай ташаббус билан чиқди.

"Ўтган йили 500га яқин бошпанасиз киши кўчада вафот этди… 2018 йилда атиги бир ярим ой ичида биргина Парижда 13 киши ўлди. Чоршанба, 28 феврал куни 50га яқин халқ ноиблари Аустерлиц вокзали олдида кўчада ухлайди", — деб ёзди Си ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Феврал ўрталарида Франция пойтахтида бошпанасиз кишилар сонини аниқлаш мақсадида "Бирдамлик туни" ўтказилди. Акция ташкилотчиларининг маълумотига кўра, Париж кўчаларида беш мингга яқин бошпанасиз кишилар яшайди, уларнинг бир қисми қиш кунларида муруват уйларига жойлаштирилган. Уч мингга яқин кишининг ҳаттоки вақтинчалик ҳам бошпанаси йўқ.

Акция ўтказилишига ҳудудий бирлик вазирлиги давлат котиби Жюльен Денормандининг бутун Иль-де-Франс ҳудудида бошпанасизлар сони 50 нафардан ошмаслиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлди. Кейинроқ котиб мурувват уйларида жой етмаганлар сони ҳақида гапирганини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0