04:27 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
20801

Қайта номлаш қўшимча маблағни талаб қилиши туфайли, ушбу жараён режа асосида, барча плюс ва минуслар яхшилаб ўрганилгач, амалга оширилиши таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков милицияни полиция этиб қайта номлашни таклиф этмоқда, деб хабар қилди жума куни Sputnik Қирғизистон.

"Милиция — бу совет давридан қолган авторитар милитаристик тузилма, у жараён ва статистикага асосланган. Полиция вазифасига эса жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш киради. Ҳозирда мутахассисларимиз бошқа мамлакатлар тажрибаларини ўрганишмоқда. Мен муҳим омил сифатида ушбу топшириқни берганман", — деган Исаков.

Исаковга кўра, қайта номлаш қўшимча маблағни талаб қилиши туфайли, ушбу жараён режа асосида, барча плюс ва минуслар яхшилаб ўрганилгач, амалга оширилиши лозим.

Асосий мавзулар