00:11 24 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати (6)
2194 0 0

Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати ҳақида гапирар экан, сиёсатшунослар шундай хулосага келишди:"Ғарбга бу қадар очиқ чақириқни узоқ вақтдан буён биринчи марта эшитишимиз. Путин ташқи сиёсатда ультиматумни илгари сурди, у АҚШнинг Россия манфаатларига қарши амалга оширилаётган ҳаракатлари оқибатсиз қолмаслигига ишора қилди"

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг янги турдаги стратегик қурол-яроғлар ҳақидаги сўзларига Пентагоннинг реакцияси АҚШ фуқароларини тинчлантиришга қаратилган, деди РИА Новостига Россия Мудофаа вазирлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, ҳарбий эксперт Игорь Коротченко.

Илгарироқ Путин Федерал кенгашда Россия Федерациясининг янги қуролларини намойиш қилгач, Пентагон бунга муносабат билдирган эди.

Пентагоннинг расмий вакили Дана Уайт "АҚШ Путиннинг гапларидан "ҳайратга тушмаганини" ва "нима бўлган тақдирда ҳам ўз давлатини ҳимоя қилишга тайёрлигига" ишончи комиллиги ҳақида баёнот қилган эди. Шунингдек, Путиннинг чиқиши вақтида "АҚШга ҳужум" акс эттирилган видеороликларнинг намойиши АҚШ Давлат департаменти томонидан "масъулиятсиз"дея баҳоланди.

"Пентагоннинг баёнотлари Россия президенти Владимир Путиннинг чиқишидан сўнг руҳий таъсирни пасайтиришга қаратилганини тушуниш керак. Путин Штатларга таҳдид қилмади, у шунчаки, АҚШнинг ракетага қарши глобал мудофаа тизимини яратишга бўлган ҳар қандай уриниши муваффақиятга олиб келмаслигини, ядровий қуроллар соҳасидаги мавжуд устуворлик, АҚШ бунга қанчалик ҳаракат қилмасин, ҳеч қачон ўзгармаслиги ҳақида огоҳлантирди" — деди Коротченко.

Мавзу:
Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал кенгашга мурожаати (6)

Асосий мавзулар