Сергей Лавров Тошкент анжуманига ташриф буюради

Oбуна бўлиш
Март ойининг охирида Тошкентда ўнлаб мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, БМТ ва ЕИ вакиллари иштирокида, Афғонистонга бағишланган юқори даражали халқаро анжуман бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда Афғонистонга бағишланган анжуманда иширок этади, деб хабар қилди РИА Новости ТИВ Иккинчи департаменти раҳбари Замир Қобуловга асосан.

Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган Тошкент анжумани 26-27 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тошкент анжуманидан иштирок этиш учун БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ва ташкилотнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамити Ямамото, ЕИнинг хорижий ишлар, сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Федерика Могерини, шунингдек Хитой, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва БАА ташқи ишлар вазирлари таклиф қилинган.

Анжуманда шунингдек, Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0