04:14 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
МиГ-31 ВКС провел учебный пуск гиперзвуковой ракеты Кинжал

Россия гипертовуш тезлигида учадиган ракетани синовдан ўтказди

Министерство обороны РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
118620

Жанубий ҳарбий округда МиГ-31 қирувчи самолётидан учирилган “Ханжар” гипертовуш рекетаси нишонга муваффақиятли зарба берди.

ТОШКЕНТ, 11 мар Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россиянинг нишонга аниқ зарба берувчи янги қуроли — “Ханжар” гипертовуш рекетаси синовдан муваффақиятли ўтган.

“Россия Ҳаво-космик кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти экипажи белгиланган ҳудудда гипертовуш “Ханжар” гипертовуш рекетасининг ҳарбий-ўқув учириш жараёнини муваффақиятли амалга оширди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, МиГ-31 қирувчи самолёти Жанубий ҳарбий округдаги аэродромлардан биридан учиб чиққан, гипертовуш ракета учириш жараёни белгиланган тартибда ўтган ва у ҳарбий полигондаги нишонга муваффақиятли зарба берган. Ракета учириш жараёнида унинг тактик-техник хусусиятлари тасдиқланган. “Ханжар” топшириқни белгиланган вақт ичида бажарган.

Эслатиб ўтамиз, “Ханжар” гипертовуш тезлигида учадиган ва нишонга аниқ зарба берадиган ракета мажмуаси ҳақида, 1 март куни Россия президенти Владимир Путин хабар берган эди. Ўшанда компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилган эди. Айни дамда эса, “Ханжар” Жанубий округда жанговар навбатчиликка қўйилгани тасдиқланди.

“Ханжар” ракета мажмуаси 2000 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин. Ракета гипертовуш тезлигида, яъни товуш тезлигидан 10 баравар тез учади ва павоз давомида манёвр қилиб боради. Ушбу хусусиятлар ракетани бугунги кунда маълум бўлган ҳар қандай мудофаа тизимини енгиб ўтишини кафолатлайди.

МиГ-31 ВКС провел учебный пуск гиперзвуковой ракеты Кинжал
Министерство обороны РФ
МиГ-31 қирувчи самолёти ва “Ханжар” гипертовуш рекетаси

 

Асосий мавзулар