19:30 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев

Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистонга ташриф буюради

© Официальный сайт президента Республики Казахстан
Дунёда
Ҳавола олиш
447 0 0

Ўзбекистон президенти қўшни мамлакатда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари учрашуви ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг очилиш маросимида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти 15 март куни Қозоғистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Остонада Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Очилиш маросимида гала-концерт ва амалий санъат намуналари кўргазмаси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маросимда Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Бадиий академия, “Ҳунарманд” уюшмасидан 188 нафар вакиллар иштирок этади.

Шунингдек, 15 март куни Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон ва Туркманистон президентлари учрашуви бўлиб ўтади.

“Учрашув барча Марказий Осиё республикалари учун муҳим бўлган, Наврўз байрами арафасида бўлиб ўтаётгани, унга алоҳида маъно бахш этади”, — дейилган Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарида.

Асосий мавзулар