03:10 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Президент США Дональд Трамп и Госсекретарь Рекс Тиллерсон

Трамп Тиллерсонни ишдан бўшатди

JIM WATSON / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
25410

Бу ҳақда Вашингтон пост нашри хабар берди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатади. Унинг ўрнини МРБ директори Майк Помпео эгаллайди.

АҚШ раҳбари Тиллерсонга миннатдорлик билдирган ва Помпео ўзининг янги лавозимида "фантастик ишларни амалга оширишига" ишонч билдирган.

Америка Марказий Разведка Бошқармаси раҳбари этиб Жина Хаспел тайинланиши айтилмоқда. Аёл бунга қадар Помпео ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Тиллерсон АҚШ Давлат департаментига ўтган йилнинг февралидан раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Америка ОАВлари Трамп давлат котибининг ишидан ҳафсаласи пир бўлганлиги ҳақида кўплаб мароатаба хабар беришган. Шунингдек, Тиллерсоннинг бу ишни тарк этишга тайёрлиги ҳақида ҳам ўз вақтида хабарлар тарқалган эди.

Давлат котиблигига эҳтимолий номзодлар орасида Помпео ҳамда БМТдаги АҚШнинг доимий вакили Никки Хейли исмлари кўпроқ тилга олинган. Аммо АҚШ Давлат департаменти, қолаверса, Тиллерсоннинг ўзи президент билан келишмаслигини ҳар сафар инкор этиб келишган.

Асосий мавзулар