Эйфел минорасига унинг дастлабки рангини қайтаришмоқчи

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЭйфелевая башня в Париже
Эйфелевая башня в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз эски рангларни тиклаймиз, унинг аввалги ҳолатини қайтарамиз. Бу миноранинг ҳозирги рангига нимадир қўшиш керак ёки керакмаслигига аниқлик киритади", - деб айтган Франция Маданият вазири

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Париждаги Эйфел минорасини дастлабки рангига қайта бўяшлари мумкин, деб хабар қилди РИА Новости Le Parisien нашрига таянган ҳолда.

Нашрда эълон қилинган мақолага кўра, Парижнинг бош рамзи кўп маротаба ўз рангини ўзгартирган, турли йилларда у сариқ, хантал ранг ва қизилтус рангда бўлган. 

Иншоот ўз тарихида 19 маротаба қайта бўялган. Айни вақтда амалдорлар Эйфел минорасига унинг дастлабки рангини қайтаришни режалаштиришмоқда, аммо ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмаган.

"Биз эски рангларни тиклаймиз, унинг аввалги ҳолатини қайтарамиз. Бу миноранинг ҳозирги рангига нимадир қўшиш керак ёки керакмаслигига аниқлик киритади", — деб айтган Франция Маданият вазири.

Янгиликлар лентаси
0