18:03 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Президент США Дональд Трамп

Трамп Тиллерсон нега бўшатилганига изоҳ берди

AP Photo / Manuel Balce Ceneta
Дунёда
Ҳавола олиш
43310

Ўн учинчи мартнинг энг шов-шувли хабари - бу АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатгани бўлди

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг истеъфосини фикрлар ва қарашлардаги тафовут билан изоҳлади. Трамп шунингдек анча вақтдан буён Тиллерсон билан унинг ишдан бўшатилишини муҳокама қилиб келганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Биз у билан бу ҳақда узоқ вақт гаплашганмиз, биз яхши келишамиз, лекин фикрларимизда тафовут бор эди", — деган Трамп президент пулидаги журналистларга.

Тиллерсон билан фикрлари турличалиги ҳақида гапирар экан, Трамп Эрон билан келишувни мисол тариқасида келтириб ўтган.

"Мен уни даҳшатли деб ҳисоблайман, у эса нормал дейди,… биз бир хил ўйламаганмиз, Майк Помпео билан эса бир хил фикрлаймиз", — деган Америка президенти.

Тиллерсон ҳақида тўхталар экан, Трамп уни яхши одамлигини айтиб, "хизматини жуда қадрлашини" қўшимча қилган.

"Биз ҳар хил фикрлаймиз,…мен унинг ақлини ҳурмат қиламан, биз яхши муносабатдамиз, лекин сиз буни кимё деб аташингиз мумкин, шунчаки баъзида одамлар яхши келишишади, Майк Помпео билан биринчи дақиқадаёқ келишганман", — деган Трамп.

Трамп сешанба куни эрталаб Рекс Тиллерсоннинг ишдан бўшатилиши ҳақида эълон қилди. Тиллерсоннинг ўрнини шу вақтгача Марказий разведка бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Майк Помпео эгаллади.

Айтиш жоизки, Рекс Тиллерсоннинг ишдан бўшатилиши 13 март санасининг энг шов-шувли хабарларидан бири бўлди. Айни вақтда дунё ОАВларида АҚШнинг эндиги ташқи сиёсати Россияга нисбатан қай даражада ўзгариши бўйича турли экспертлар фикрлари эълон қилинмоқда.

Асосий мавзулар