АҚШ космик қўшинларни яратиш билан дунёга таҳдид қилмоқда

© Sputnik / Кевин Даунс / Медиабанкка ўтишКандидат в президенты США Дональд Трамп
Кандидат в президенты США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ, худди бошқа мамлакатлар сингари босиб олиш ва мудофаа қилиш бўйича космик тизимларини ривожлантирмоқда. Ҳарбий спутниклардан ва (тахминга кўра) спутникларга қарши ҳарбий потенциалидан ташқари, АҚШ парвозлари ўта маҳфийлаштирилган учувчисиз космик самолётга эга

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда қўшинларнинг янги тури — космик қўшинлар пайдо бўлиши ҳақида баёнот қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Сотрудники китайских спецслужб во время встречи президента США Дональда Трампа и главы КНР Си Цзиньпина в Пекине. 9 ноября 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ядровий чемодан туфайли АҚШ ва Хитой махсус хизматлари ўртасида жанжал бўлди

"Менинг космос бўйича миллий стратегиям, космик бўшлиқда худди ерда, ҳавода ва сувда сингари ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилишини тан олмоқда. Бизда ҳатто космик кучлар пайдо бўлиши мумкин… Биз ҳаво кучларига эгамиз, космик кучларни яратамиз, қуруқликда ва флот қўшинларимиз бўлади", — деб айтган Трамп Калифорнияда чиқиши вақтида.

Трамнинг сўзларига қараганда, у аввалига бу ғояни жиддий қабул қилмаган, аммо кейинчалик бу ажойиб ғоя деган хулосага келган. "Балки биз буни амалга оширишимиз керак бўлар. Бу амалга ошиши мумкин", — деган Трамп.

Илгарироқ Пентагон ва ҲҲК вакиллари янги турдаги қўшинларнинг яратилиши ғоясига қарши чиқишган эди. Уларнинг нуқтаи-назарида бўлиши мумкин бўлган фойда кенг кўламда амалга оширилиши керак бўлган ташкилий ўзгаришларни оқламас эди.

АҚШ, худди бошқа мамлакатлар сингари босиб олиш ва мудофаа қилиш бўйича космик тизимларини ривожлантирмоқда. Ҳарбий спутниклардан ва (тахминга кўра) спутникларга қарши ҳарбий потенциалидан ташқари, АҚШ парвозлари ўта маҳфийлаштирилган учувчисиз космик самолётга эга.

Янгиликлар лентаси
0