Россияда президент сайловида овоз бериш бошланди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента РФ 2018
Выборы президента РФ 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Россия президентлиги лавозимига саккиз номзод даъвогарлик қилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россияда президент сайловида овоз бериш бошланди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, энг биринчи бўлиб сайлов участкалари Чукотка автоном округи ва Камчатка ўлкасида очилган. Орадан бир соат ўтиб, Сахалин, Курил ороллари ва Магадан вилоятида ҳам овоз бериш жараёнига  старт берилган.

Москва вақти билан 01:00 сайлов участкалари Приморье, Хабаров ўлкаси ва Еврейлар автоном округида очилган.

Амуролди, Ёқутистон ва Байкалортида эса Москва вақти билан 02.00да овоз бериш жараёни бошланган.

В информационном центре Центральной избирательной комиссии РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик кузатувчилар Россиядаги президент сайловига таклиф этилди
Президент сайловларида овоз бериш соат 08.00дан 20.00га қадар бўлиб ўтади.

Сайлов участкалари сони жами 97 мингтани ташкил этади, улардан 400дан ортиғи хорижда жойлашган.

2018 йилги федерал сайловларда илк бор янги механизм қўлланилмоқда — бунда Россия фуқаролари ўзлари бўлиб турган ҳудуддан овоз бериш имкониятини қўлга киритдилар.

Россия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфиловага кўра, ўзлари бўлиб турган ҳудуддан овоз берадиган россияликлар сони 5,5 миллион нафарни ташкил қилади.

Россиядаги сайловлар жараёнини 109 мамлакатдан бир ярим минг нафарга яқин халқаро кузатувчилар кузатиб борадилар.

"Кузатувчиларнинг энг кўпи Германия, АҚШ, Франция ва Буюк Британиядан келади. Биргина ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ва ЕХҲТ Парламент ассамблеясидан кузатувчилар сони 500га яқинни ташкил этган. Бу ташкилотлар 33 регионни танлаб олишган ва уларда кузатувни амалга оширадилар", — деб маълум қилган Памфилова РИА Новостига.

Эслатиб ўтамиз, Россия президентлиги лавозимига саккиз номзод даъвогарлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0