Тожикистон ҳукумати аёллар учун либослар йўриқномаси ишлаб чиқди

© Sputnik / СтрингерДевушки в таджикских нарядах
Девушки в таджикских нарядах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Маданият вазирлиги аёлларга қора рангли кийим-бош, калта юбка ва тор кийимлар кийишни тавсия этмайди.

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тожикистонда аёлларига қанадай кийиниш кералигини ҳақида тавсиянома чоп этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон нашри.

Тожикистонда мустақиллик куни - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон аҳолисига атлас кийим қимматлик қиляпти

Тожик тилида нашрдан чиққан тавсиянома-китоб 368 варақдан иборат бўлиб, унинг умумий тиражи 300 дона, нархи 12,5 доллар.

Етти ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар учун мўлжалланган китобда, байрам ва иш кунлари кийиладиган кийимлар, давлат ишида ишлайдиган аёллар учун либослар, тўйхоналарда ва миллий байрамларда кийиладиган либослар эскизлари ва намуналари фотосуратлари бор.

Шунингдек, йўриқномада кийиш маслаҳат берилмайдиган  либослар ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Бундай кийимларга: қора рангли рўмоллар, қора рангли ҳижоб ва бошқалар киритилган.

“Калта юбка, топиклар, очиқ декольтели европача либослар ҳам маъқуллуанмайди. Жамоат жойларида калиш, шиппак ва уй кийимларида бўлиш, ёпишиб турувчи тор кийимлар кийиш, синтетик матолардан тикилган кийимлар кийиш ҳам маслаҳат берилмайди”, — дейилган йўриқномада.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати бундан олдин ҳам аёллар қандай либослар кияётганини назорат остига олиш кераклигини, республикада миллий кийимлар кийишни қўллаб-қувватлаш кераклиги бор неча бор таъкидланган эди.

Янгиликлар лентаси
0