Москвада Наврўзни нишонлаш мигрантлар учун жуда муҳим - Ҳабиб Абдуллаев

© Sputnik / Антон КурилкинПредседатель Узбекской национально-культурной автономии г. Москвы Хабиб Абдуллаев
Председатель Узбекской национально-культурной автономии г. Москвы Хабиб Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбек миллий-маданий автономияси раиси айтишига қараганда Россияда мусулмонларнинг кўплиги ҳам уларни маҳаллий аҳоли билан янада яқинлаштиради.

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Москвада Наврўз байрмига бағишланган сайллар 25 март куни ВДНХ боғида бўлиб ўтади. У ерда палов фестивали, миллий жамоалар концерт дастурлари ташкил қилинади, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси раиси Ҳабиб Абдуллаев Россияда Наврўз байрамини нишонлаш мигрантлар учун қанчалик муҳим эканини айтиб берди.

“ВДНХ боғидаги каби тадбирлар – бу мигрантлар томонга юборилаётган — сизлар бу ерда бегона эмас, деган сўзсиз хабардир. Бу келажак учун жуда муҳим. Бу Тожикистон ва Ўзбекистондан келган мигрантларга, ўзларни аллақандай бегона юртда эмас,  қардош юртда юргандек ҳис қилишга ёрдам беради”, — деди Абдуллаев.

Ҳабиб Абдуллаев айтишига қараганда ушбу байрамда ҳар йили кўп сонли мигрантлар жамланишади. Улар ўз уйларидан узоқ бўлгани туфайли, ушбу байрамни бироз бўлсада ҳис қилишни исташади.

Янгиликлар лентаси
0