Фирибгарлар Қирғизистонда "Газпром"га ишга жойлаштиришга ўтди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОАО "Газпром"
ОАО Газпром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фирибгар иш излаб юрган фуқароларни топиб, уларга катта маошли иш ваъда қилиб, ишончга кириб, минглаб долларларга одамларни чув туширмоқда. "Кадрлар агентлиги" ходими муқаддам ҳам шу каби жиноят учун судланган бўлган

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Қирғизистонда фирибгарлар бишкекликларни "пул эвазига" ишга жойлаштириб келган, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон пойтахт ИИББ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Американча орзу" фуқарога 10 минг долларга тушди

Бишкек ИИББ матбуот-котиби маълумотларига кўра, "кадрлар агенти" ҳаракатлари туфайли беш нафардан ортиқ фуқаро жабрланган. Уларнинг ҳаммаси кўп ҳақ тўланувчи ишга эга бўлиш учун каттароқ пул берганлар.

Милицияга ариза билан мурожаат қилган охирги жабрланувчи "ишга жойлашиш учун" 3,1 минг доллар тўлаганини айтган. Ушбу ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг "Фирибгарлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Милиция ходимлари ёвуз ниятли шахсни қўлга олиб, у икки йил илгари ҳам худди шундай жиноят учун олти йилга манзил-колонияга маҳкум этилганини аниқлаганлар.

Тергов ишлари олиб бориладиган муддат — бир ярим ойни у СИЗОда ўтказиши маълум қилинмоқда. Бишкек ИИББ ҳозирда фуқароларга мурожаат қилиб, фирибгар ҳаракатларидан жабрланган бошқа шахсларни аниқлаштириш билан шуғулланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0