11:00 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
44702

Туск ушбу қарорни қабул қилган давлатлар номларини ва чиқариб юбориладиган дипломатлар сонини айтмаган

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатдан ўн тўрттаси "Скрипаль иши" бўйича Лондонга хайрихоҳлик рамзи сифатида Россия Федерациясининг дипломатларини чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Бу ҳақда душанба куни Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск маълум қилди.

АҚШ агар Россия жавоб чора тариқасида дипломатларни чиқариб юборадиган тақдирда, янги чораларни қўллашга тайёрлигини билдирган.

"Европа Иттифоқининг 14та мамлакати россиялик дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди", — деб маълум қилган Туск журналистларга.

Туск ушбу қарорни қабул қилган давлатлар номларини ва чиқариб юбориладиган дипломатлар сонини айтмаган.

Эслатиб ўтамиз, Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 14 март куни британиялик шпион Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томони Скрипалларнинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлигини таъкидламоқда, Россия эса буни қатъий инкор қилиб келяпти.

Асосий мавзулар