05:40 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Национальный флаг Китая

Хитой "Скрипаль иши" туфайли совуқ уруш фикрларидан воз кечишга чақирди

© AP Photo / Andy Wong
Дунёда
Ҳавола олиш
Скрипаль иши (27)
53310

Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Гэн Шуан ҳозирга қадар барча томонлар барча томонлар тан олиши мумкин бўлган хулосага келишмаганига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Барча жалб қилинган томонлар "Скрипаль иши"да имкони борича тезроқ ҳақиқатни қарор топтириб, совуқ уруш ва қарама-қаршилик фикрларидан воз кечишлари лозим, деб баёнот қилди сешанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан. РИА Новости хабарига асосан.

"Биз шу нарсага эътибор қаратдик-ки, томонлар ҳанузгача барча томонлар тан олиши мумкин бўлган хулосага келишмаган. Айрим мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг россиялик дипломатларни чиқариб юборишларига жавобан Россия тенг жавоб чораларини қўллади. Хитой томони томонлар "Скрипаль иши" бўйича иложи борича тезроқ ҳақиқатни қарор топтиришлари лозим. Кўплаб глобал таҳдидлар мавжуд бир шароитда томонлар совуқ уруш ва қарама-қаршиликлар ҳақидаги фикрлашлардан воз кечиб, биргаликда халқаро тинчлик ва хавфсизликни ушлаб туришга ҳисса қўшишлари лозим", — деб таъкидлади брифингда Гэн Шуан.

У шунингдек, томонларни мавжуд қарама-қаршиликларни ўзаро ҳурмат ва тенглик руҳида бартараф этишга чақирди.

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган. Британия томоннинг таъкидига кўра, Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишига Россия давлатининг қўли бор, Россия эса буни қатъий рад этиб келмоқда. Илгарироқ Европанинг қатор давлатлари, хусусан Франция, Германия ва Польша, Болтиқбўйи мамлакатлари, Украина, Молдавия, Хорватия, Албания, шунингдек, АҚШ ва Канада умумий ҳисобда 100 нафардан зиёд россиялик дипломатларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Теглар:
Скрипаль иши, Лондон, Россия

Асосий мавзулар