16:08 19 Январ 2020
Эфир
  • RUB156.59
  • EUR10620.45
  • USD9550.76
Дунёда
Ҳавола олиш
448 0 0

Анқарада уч мамлакат раҳбарлари Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилишади.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Анқарага келди, РИА Новости хабарига асосан.

Бу Россия  президентининг сайловда қозонган ғалабасидан сўнг амалга оширган илк ташрифи бўлди.

Ташриф бошида Владимир Путин Россия билан ҳамкорликда қурилаётган "Аккую" атом электр станцияси қурилиши бошланишига бағишланган видеоконференциядан бошланди. Икки мамлакат раҳбарлари биргаликда станциянинг биринчи энергоблоки пойдеворига бетон қуйишни бошлашга буюруқ беришади.

Ундан сўнг Путин ва Эрдўғоннинг тор доирадаги музокаралари ва икки мамлакат Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Ушбу икки тадбирдан сўнг Туркия ва Россия орасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Анқарада Россия, Туркия ва Эрон давлатлари раҳбарларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу уч мамлакат, Сурияда тинчлик ўрнатишга бағишланган Остона анжумани аъзолари бўлиб,  тинчлик ўрнатишга кафолат бўлишни ўз зиммаларига олишган.

Ташриф доирасида Россия ва Туркия раҳбарлари биргаликда матбуот анжумани ўтказишни ҳам режалаштиришган.

Асосий мавзулар