06:10 29 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Дунёда
Ҳавола олиш
Скрипаль иши (27)
52610

Нашр хабарига кўра, гап Саратов вилоятида жойлашган кимёвий лаборатория ҳақида бормоқда

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Британия махсус хизматлари Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипални заҳарлашда фойдаланилган модда қаерда ишлаб чиқарилгани ҳақида ўзларининг тахминларини маълум қилишди, деб хабар берган Times нашри.

Нашр хабарига кўра, гап Саратов вилоятида жойлашган кимёвий лаборатория ҳақида бормоқда. Бунда гап Шихани шаҳридаги ҳарбий илмий-тадқиқот институти ҳақида бормоқда.

Хабарга кўра, Лондон ўз иттифоқдошларига Сергей Скрипалнинг заҳарланишида Москванинг қўли борлигини исботлаш ва уларни Россияга қарши санкцияларга қўшилишга ишонтириш учун ушбу маълумотни брифингда тақдим этган.

Нашр таъкидига кўра, ушбу мажлис якунига кўра 28 мамлакат 150 нафар россиялик дипломатларни чиқариб юборишган.

"Скрипал иши"

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 4 март куни британиялик жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди.

Британия томон Скрипалларнинг А234 моддаси билан заҳарланишида Россиянинг алоқаси борлигини таъкидламоқда. Расмий Москва буни қатъий инкор этиб келмоқда. Ўтган ҳафтада Европа иттифоқининг қатор мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Украина ва баъзи бошқа давлатлар Солсберидаги ҳодиса туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарорини қабул қилдилар. Москва худди шундай жавоб чораларини қўллади.

Шу кунларда Британия Россия томоннинг Солсберидаги ҳодиса бўйича биргаликда суриштирув ўтказиши ҳақидаги таклифини рад этди. Лондон шунингдек Москвага Сергей Скрипал ва унинг қизи билан алоқага имкон қолдирмаяпти.

Британия Мудофаа вазирлиги махфий лаборатория раҳбари 3 апрел куни Sky Newsга берган интервьюсида экспертлар "Новичок" моддасининг келиб чиқиш манбаини аниқлай олмаганликлари ҳақида баёнот берган эди.

Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Теглар:
Новичок, Скрипаль иши, Британия, Россия

Асосий мавзулар