13:13 21 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Президент РФ В. Путин

Путин 17 та хорижий давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
34720

Путин шу жумладан, Австрия, Миср, БАА ва Саудия Арабистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 11 апрел куни 17 хорижий давлатларнинг элчиларидан, шу жумладан, Австрия, Миср, БАА ва Саудия Арабистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади, деб хабар қилди Кремл матбуот-хизмати.

"2018 йил ўн биринчи апрел куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин хорижий давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилади. Тадбир Катта Кремль саройининг Александровский залида бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Россия президентига 17 нафар янгидан келган элчилар ишонч ёрлиқларини топширишади. Булар Нигерия, Иордания, Гана, Жанубий Корея, Миср, Саудия Арабистони, Гамбия, Австрия, БАА, Сальвадор, Конго Республикаси, Куба, Вьетнам, Черногория, Италия, Кот-д'Ивуар ва Бенин элчиларидир.

 

Теглар:
элчилар, Россия, Путин

Асосий мавзулар