22:20 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Дунёда
Ҳавола олиш
203531

E-4B самолётининг "Қиёмат куни" деб номланиши сабаби шундаки, қуруқликдаги бошқарув тузилмалари барбод қилинган ёки зарарлантирилган тақдирда, ундан ядровий можаро шароитида буйруқ бериш пункти сифатида фойдаланиш мумкин

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. АҚШ "Қиёмат куни" самолёти дея танилган E-4B Nightwatch ҳаво кемасини осмонга кўтарди. Бу факт CivMilAir мониторинг ресурси томонидан эълон қилинган маълумотларда ўз ифодасини топган, деб ёзади РИА Новости.

Харитада ҳаво кемаси Индиана штати осмонида экани кўриниб турибди.Airborne from Wright-Patterson?!

​E-4B самолётининг "Қиёмат куни" деб номланиши сабаби шундаки, қуруқликдаги бошқарув тузилмалари барбод қилинган ёки зарарлантирилган тақдирда, ундан ядровий можаро шароитида буйруқ бериш пункти сифатида фойдаланиш мумкин.

Борт ҳавода заправка қилиниши шарти билан бир ҳафта осмонда учиши мумкин. E-4B самолётига ўрнатилган ускуна атом бомбасининг зарарлантирувчи омилларидан ҳимоя қилинган.

Ушбу самолёт ҳавога қайси сабаб билан кўтарилгани ҳақида маълумот йўқ. ОАВлар маълумотларига кўра, E-4B самолёти худди "ядровий чемодан"ли адъюдант сингари АҚШ президентига баъзи хорижий сафарларида ҳамроҳлик қилар экан.

Асосий мавзулар