Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари Сурия атрофидаги вазиятнинг издан чиқиши халқаро муносабатларнинг бутун бошли тизимига ҳалокатли таъсир кўрсатишини билдирди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Қўшма Штатлар ўз ҳаракатлари билан Суриядаги ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Кремл сайтида чоп этилган баёнотида айтилади.

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларини бузган ҳолда БМТ Хавфсизлик кенгашининг рухсатисиз ракета зарбаларини амалга оширди.

"Терроризмга қарши курашда олдинги сафда бўлган мустақил давлатга қарши зўравонлик ҳаракати содир этилди", — деб таъкидлади у.

Военнослужащий Сирийской арабской армии (САА) на огневой позиции - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги объектларга қарата юздан ортиқ ракета учирилгани айтилмоқда

Владимир Путин терроризмга қарши курашда қонуний ҳукуматга ёрдам бераётган Россия Сурияга ҳужумни жиддий қоралашини маълум қилди.

"АҚШ ўз ҳаракатлари билан Суриядаги гуманитар ҳалокатни янада чуқурлаштирмоқда, тинч аҳолига азият етказмоқда, етти йил Сурия халқини эзиб келган террорчиларга кўмаклашмоқда, ушбу мамлакат ва умуман минтақада янги қочоқлар тўлқини пайдо бўлишига сабабчи бўлмоқда", — деди у.

Россия раҳбари Сурия атрофидаги вазиятнинг издан чиқиши халқаро муносабатларнинг бутун бошли тизимига ҳалокатли таъсир кўрсатишини билдирди.

"Тарих ҳаммасини жой-жойига қўяди ва у аллақачон Югославия, Ироқ, Ливиядаги қонли босқинлар учун Вашингтон зиммасига оғир масъулиятни қўйган", — деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Буюк Британия ва Франция билан ҳамкорликда шанба куни тонгда Сурияга ракета зарбалари берди. АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, бу Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумга нисбатан жавоб зарбаси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0