Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби бўлиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни Пекинда бўлиб ўтган мажлисда ШҲТ бош котиби лавозимига Владимир Норов номзоди қўйилди.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар институти директори Владимир Норов Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти Бош котиби бўлиб сайланиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Пекинда сешанба куни ШҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтди.

"ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Владимир Имамовчи Норов (Ўзбекистон Республикаси) номзодини 2019 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатга, ШҲТ Бош котиби лавозимига тасдиқлаш масаласини қўйлди", — дейилган мажлиснинг якуний хабарида.

Владимир Норов 2017 йилнинг май ойидан буён Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Ундан олдин Норов Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги вакили лавозимида, шунингдек Германия, Швейцария, Польша, Бельгия, Голландия ва Люксембургда Ўзбекистон элчиси лавозимларида ишлаб келган.

Владимир Норов юридик фанлар номзоди ва "Мехнат шуҳрати" ордени лауреати.

Янгиликлар лентаси
0