22:34 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Дунёда
Ҳавола олиш
339 0 0

Раҳмат Оқилов ИД тарафида жанг қилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Швеция прокуратураси ўтган йилнинг апрелида Стокгольмда теракт амалга ошириб беш кишининг ҳаётига зомин бўлишда айбланаётган Раҳмат Оқиловни бир умрга озодликдан маҳрум қилишни сўради, деб хабар берди РИА Новости.

"Бир умрга озодликдан маҳрум қилишдан бошқа жазо истисно этилади. Оқилов жамоат хавфсизлиги учун таҳдид туғдиради ва ҳозирги қарашларида қолса келгусида ҳам шундайлигича қолади", — деди прокурор Ханс Ирман суддаги якунловчи сўзида.

Унинг айтишича, Раҳмат Оқилов ИД тарафида жанг қилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган.

"Бу режаси амалга ошмаган. Бунинг ўрнига у ўзи яшаётган жойда қўрқув уйғотиш ҳақидаги чақириқларга амал қилган. Оқилов учун Швеция ИДга қарши курашда НАТОни қўллаб-қувватлаётган жой бўлган", — деди прокурор.

Прокурор ўз чиқишида бир умрлик қамоқ жазоси ўтаб бўлинганидан сўнг айбланувчини Швецияга бир умрга киритмаслик шарти билан мамлакатдан чиқариб юбориш кераклигини айтди.

Прокуратуранинг РИА Новостига маълум қилишича, Швецияда бир умрга озодликдан маҳрум қилиш жазоси камида 18 йил бўлиб, ушбу муддат тугаганидан сўнг маҳкум суддан жазони ўзгартириш ёки қамоқ муддатини камайтиришни сўраши мумкин.

Теракт иши бўйича суд 13 февралда бошланган ва 2 майда тугайди. Бугун ва иккинчи май кунлари айбловчи ва оқловчи томонларнинг чиқишлари режалаштирилган. Ҳукм июннинг иккинчи ярмида ўқилиши кутилмоқда.

2017 йил 7 апрелда Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинаси одамлар устига қараб ҳаракатланган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Ушбу жиноятни содир этишда ўзбекистонлик 40 ёшли Раҳмат Оқилов асосий гумондор ҳисобланади.

Оқилов қўлга олиниши биланоқ теракт содир этганлигини тан олган ва тергов билан ҳамкорлик қилган.

Асосий мавзулар