КХДР ва Жанубий Корея президентлари демаркацион чизиқда учрашишди

© REUTERSЛидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин
Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбарини келишувларга чорлади

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. КХДР президенти Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин икки мамлакат ўртасидаги демаркацион чизиқда жойлашган Пханмунжом музокаралар пунктида учрашишди, деб хабар берди РИА Новости.

Қизғин саломлашувдан сўнг икки давлат раҳбарлари суратга тушишди ва музокаралар ўтказиладиган бинога йўл олишди.

Ким Чен Ин КХДР делегацияси музокараларга "тинчлик йўлидаги янги тарих ва фаровонликнинг бошланишини ҳис қилган ҳолда" келганлигини билдирди. Ўз навбатида Мун Чжэ Ин Шимолий Корея раҳбарини келишувларга чорлади. "Агар чин дилдан музокара ўтказсак, миллатимиз ва сайёрамиздаги тинчликка интилаётган инсонларга улкан совға берган бўламиз", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0