13:30 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Массаж

Қизлар ногиронлиги бор одамларга жинсий алоқа қилишларига ёрдам беришмоқда - улар ким?

FRANCK FIFE / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
1173762

Чехияда саломатлиги жиҳатдан имкониятлари чегараланган одамларга интим ёрдам бераётган қизларга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида баҳс-мунозаралар тинчигани йўқ

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ногиронлар ҳаётидаги жинсий муаммолар янгилик эмас. Европада саломатлигидаги муаммоларга эга одамларга интим ёрдам хизмати мана 20 йилдирки фаолият кўрсатиб келади, аммо Чехия Республикасида у 2015 йилда, у ерда беш нафар секс-ассистенткалар инструктаж кўрсатганидан сўнг пайдо бўлган.

Айтиш жоизки, жамоатчилик то ҳозирги кунга қадар бу ҳолатга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида баҳс юритади. Sputnik Чехия агентлиги ассистент аёллардан биридан интервью олди ва ушбу тизим мамлакатда қандай ишлаши, интим-кўмак нималардан иборатлигига аниқлик киритди.

- Кўпчилик интим ёрдамни фоҳишабозликнинг бир шакли, деб ҳисоблайди.

— Бу ерда гап фақат жинсий яқинликда эмас. 

Организмда шаҳвоний энергия керагидан ортиқ бўлса, одамлар агрессив, жаҳлдор, тажанг бўлиб қоладилар. Бу эса руҳиятда муаммоларни келтириб чиқаради. Шаҳвоний энергия чиқиб кетгач, инсон бўшашади ва анча ҳотиржам бўлиб қолади.

Ўттизга кирган ва умуман жинсий алоқа қилмаган одамлар бор. Улар ёлғизликка маҳкум этилган. Кимнингдир жуфти бор, лекин улар ўрталарида интим алоқа йўқ… Биз жисмоний ва ақлий дефектлари бор одамларга ёрдам берамиз.

- Бундай турдаги хизматларга қизиқиш ортяптими? Расмий маълумотларга кўра, Чехияда фақат беш нафаргина секс-ассистент аёллар фаолият юритар экан.

— Ҳа, бу жуда кам, аммо лойиҳа бор-йўғи уч йил олдин пайдо бўлганлигини инобатга олиш зарур. Бунинг учун жуда кўплаб рухсатномалар олиб, улкан миқдордаги ҳужжатларни имзолаш талаб этилди. Швейцария, Германия, Нидерландларда бундай хизмат турлари 20 йилдан буён мавжуд, бизда эса энди йўлга қўйилмоқда.

- Ассистент аёллар нимага ва қандай ўргатилади?

— Биз психикасида бузилишлар кузатилган одамлар назоратда бўлган стационарларда бўлдик. Турли маълумотларни ўргандик: масалан, орқа мия дефектлари шаҳвонийликка қандай таъсир кўрсатишини. Биз билан бирга тантра массаж (тантрический массаж) мутахассислари машғулотлар ўтказдилар…

Шаҳвоний ассистент вазифасини фақатгина ўзгаларга дардкаш бўла оладиган одам бажара олади. Бу фақатгина кўп нарсани бошдан кечирган одамнинг қўлидан келадиган иш. Мисол учун мен ҳали интим хизматга келмасимдан олдин ногиронлар билан ишлаганман ва бу борада мен учун ноёб нарсанинг ўзи йўқ.

Асосий мавзулар